Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 млндан ошди

Олам 1827
image

Бугунги кунда тўртта давлатда коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш бошланган. Ҳозиргача 1 миллиондан ортиқ одам вакцина билан эмланишга улгурди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, Буюк Британия, АҚШ, Россия ва Хитойнинг жами 1,1 млн аҳолиси эмланган. Энг кўп вакцина олганлар Хитой ҳиссасига тўғри келяпти – 650 минг нафар одам.

15 декабрь ҳолатига Британияда 137,8 минг киши, Россияда 320 минг киши COVID-19 қарши вакцина олган. 

Коронавирусга қарши вакциналаш ишлари шу ҳафта бошланган АҚШда 17 декабрь ҳолатига 50 минг киши эмланган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 2.9
t
×