Дунёда коронавирусдан касалланиш ва ўлим фоизи ортди 

Олам

image

Дунёда бир ҳафта ичида деярли уч миллион кишида коронавирус касаллиги аниқланди, 55 мингдан ортиқ одам вафот этди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб хабар берилган.  

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўтган ҳафта билан таққослаганда инфекция даражаси 10 фоизга, ўлим даражаси 3 фоизга ўсган. Бунгача ўлимлар сони икки ойдан бери камайиб бораётган эди. Умуман олганда, дунё бўйича коронавирус 186 240 393 кишида тасдиқланган, 4 027 861 бемор вафот этган. 

Сўнгги етти кун ичида энг кўп ҳолатлар Бразилияда аниқланган (333 030). Ундан кейинги ўринлардан Ҳиндистон (291 789), Индонезия (243 119), Буюк Британия (210 277) ва Колумбия (174 320) жой эгаллаган. 

Касаллик Америкада 3 фоизга камайган бўлса, Шарқий Ўрта ер денгизида 25 фоизга, Европада 20 фоизга ва Жануби-Шарқий Осиёда 16 фоизга ошган. 

Маълумот ўрнида, жорий йил 13 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117 409 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг