Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай? ЖССТ маълумот берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони кетма-кет бешинчи ҳафтада кўпаймоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхов маълум қилган.  

"Ҳозир биз ЖССТнинг бешта минтақасидан тўрттасида касаллик тарқалиши ўсганини кўряпмиз. Дунё бўйлаб ўсиш кетма-кет бешинчи ҳафта содир бўлмоқда", деган Керкхов. 

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада ўсиш 8 фоизни ташкил этган. 

Европада бу кўрсаткич Буюк Британиянинг янги штаммлари туфайли 12 фоизни ташкил қилган. 

Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиёда коронавирус юқтиришлар сони 49 фоизга кўпайган, Ҳиндистонда вирус тўлқини қайд этилган. 

"Бундай ҳолат бизни хавотирга солмоқда", деб таъкидлаган эксперт. 

Унинг сўзларига кўра, олти ҳафта давомида дунёда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати камайиб борган. 

Бироқ, ўтган ҳафтада бу рақамлар яна кўтарила бошлаган, бу эса ЖССТни ташвишга солмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 124 млн 378 минг 789 та ҳолат қайд этилган. 100 млн 358 минг 659 киши соғайган. 2 млн 737 минг 469 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг