Дунёда қочқинлар сони 100 млндан ошди
Олам
−
23 Май 2022
3741Бугун, 23 май куни дунёда биринчи марта қуролли тўқнашув, зўравонлик ва таъқиблар туфайли ўз уйини ташлаб кетган қочқинлар ва ички кўчирилганлар сони 100 миллиондан ошди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси маълум қилди.
“Можаролар, зўравонлик ва таъқиблардан қочишга мажбур бўлган одамлар сони тарихда биринчи марта ҳайратланарли даражада 100 миллиондан ошиб кетди”, дея таъкидлаган Қочқинлар бўйича Олий комиссарлк.
Идоранинг тушунтиришича, 2021 йил охирида Афғонистон, Буркина-Фасо, Конго Демократик Республикаси, Мянма, Нигерия ва Эфиопия каби мамлакатлардаги зўравонликнинг янги тўлқинлари ёки чўзилган можаролар туфайли “дунёда мажбуран кўчирилганлар сони 90 миллионга етган”. Бундан ташқари, Украинадаги воқеалар 2022 йилда “8 миллион одамнинг ушбу мамлакат ичида кўчирилишига олиб келди ва 6 миллиондан ортиқ қочқинлар ҳам рўйхатга олинган”.
"Юз миллион – бу жуда оғир рақам, бу ҳам ҳаяжонли, ҳам ташвишли. Бу ҳеч қачон ўрнатилмаслиги керак бўлган рекорддир”, деган БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.
У қочқинлар ва ички кўчирилганларга инсонпарварлик ёрдами муаммонинг “давоси эмас”лигини эслатган.
“Трендни ўзгартириш учун ягона жавоб тинчлик ва барқарорлик бўлиши мумкин”, деб хулоса қилган Гранди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15