Дунёда антисемитизм кучайиб боряпти – БМТ Бош котиби
World
−
07 November 2023 8161 1 minute
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқда можаро авж олган бир пайтда дунёда антисемитизм ва мусулмонларга қарши кайфият кучайиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ўз позициясини билдирди.
"Мен антисемитизм ва исломга қарши тоқатсизлик кучайиб бораётганидан чуқур хавотирдаман. Яқин Шарқдаги изтироблар кўнгилни ранжитади ва қалбни эзади. Аммо нафратли риторика ва провокацион ҳаракатларга чек қўйилиши керак", деган Гутерриш.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, можарога қарамай, "умумий инсониятни сақлаш" зарурлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Гутерриш Фаластин-Исроил можаросининг кенгайиш хавфидан хавотирда эканини айтиб, унинг кучайишини тўхтатишга чақирган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August