Дунё келажак қандай бўлишини белгилайдиган туб бурилиш нуқтасида турибди — Байден
Олам
−
17 Июнь 2021
8127Дунё келажак қандай бўлишини белгилайдиган тарихий бурилиш нуқтасида турибди. Америка раҳбари бу фикрни кеча, 16 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама музокаралар тугагандан сўнг, Женевадан Вашингтонга учишдан олдин ўз самолёти трапида билдирган.
“Ўйлайманки, сўнгги уч-беш йилда дунё 10 йил ичида қандай кўринишини белгилайдиган туб бурилиш нуқтасига келди”, деган сиёсатчи.
Унга кўра, дунёнинг барча мамлакатлари, айниқса, муҳим кучга эга бўлган давлатлар қандай қилиб барқарорликни ҳамда ўз ваколатларини сақлаб қолишни ўйламоқда. Байденга кўра, Америка “етакчи, энг қудратли ва демократик мамлакат” мақомини олишга интилмоқда.
Маълумот ўрнида, кеча, 16 июнь куни Байден Россия Президенти Владимир Путин билан Женевада учрашди. Музокаралар икки қисмдан иборат бўлди: тор ва кенгайтирилган таркибда. Умуман олганда, учрашув тахминан 4,5 соат давом этди. Шундан сўнг, алоҳида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди: журналистлар билан биринчи Россия раҳбари, сўнг Америка раҳбари суҳбатлашди.
LiveБарчаси