Дунё гўзали маълум бўлди (фото)
Бу қизиқ
−
10 Март
124212“Дунё гўзали 2024" (Miss World 2024) сифатида 24 ёшли Чехия фуқароси Кристина Пишкова танланди. Бу ҳақда кеча, 9 март куни Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида маълум бўлди.
Қайд этилишича, ушбу танловда 115 давлатдан келган иштирокчилар ғолиблик учун курашган. Натижада, Пишкова дунёдаги энг гўзал аёл сифатида танланган. Иккинчи ўрин ливанлик Ясмина Зайтунга насиб этди.
Танлов веб-сайтида Пишкова халқаро агентликлардан бирининг талабаси, кўнгиллиси ва модели сифатида кўрсатилган. Маълум қилинишича, у ҳуқуқ ва бизнес бошқаруви бўйича иккита олий маълумотга эга. Моделнинг номида фонд ҳам фаолият юритади.
“Унга ғурур бахш этувчи лаҳза ўзи кўнгилли сифатида фаолият юритган агентлик томонидан Танзанияда кам таъминланган болалар учун инглиз тили мактабини очиш бўлган. У флейта ва скрипка чалишни яхши кўради, мусиқа ва санъатга қизиқади ва тўққиз йил Бадиий академияда таҳсил олган”, дея таъриф берилган Пишковага.
Дунё гўзали эса Африканинг айрим мамлакатларида таълим ҳали ҳам муаммо бўлиб қолаётганини, шунинг учун у болаларга сабоқ беришни ўзининг бурчи деб билишини айтган.
“Саводсизликка қарши кураш умр кўриш давомийлигини оширишга, инсоннинг кўплаб эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилиши исботланган. Бу минтақада барқарорликни таъминлайди, ҳаёт сифатини яхшилайди ва шу орқали қитъани бир неча асрлар давомида қийнаб келаётган қашшоқлик хавфини камайтиради”, деган қиз ўз таржимаи ҳолида.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирларида келиб чиқиши украиналик 26 ёшли Каролина Сино “Miss Japan” танловида ғолиб чиққан эди. Кейинроқ эса унинг турли миш-мишлар ортидан совриндан воз кечгани маълум бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь