Дунё бўйлаб миллионерлар сони сезиларли даражада камайди
Олам
−
02 Июнь 2023
3804Capgemini консалтинг компанияси сўнгги 10 йил ичида миллионерлар сонининг энг катта қисқаришини қайд этди. Бу бўйича компания тадқиқот ўтказган.
Келтирилишича, ўтган йили дунё бўйлаб миллионерлар сони сезиларли даражада камайган. 21,7 миллионга яқин кишининг (ўтган йилга нисбатан 3,3 фоизга кам) бойлиги кўчмас мулкни ҳисобга олмаганда, 1 миллион доллардан ортиқ бўлган.
Оқибатда дунёнинг энг бадавлат кишиларининг умумий бойлиги 3,6 фоизга камайиб, 83 триллион долларни ташкил қилган.
"Бу макроиқтисодий ва геосиёсий ноаниқлик туфайли ўн йил ичида энг катта қисқариш", дейилади тадқиқотда.
Компаниянинг молиявий экспертлари 71 давлатдаги мулк ҳолатини таҳлил қилган. Қайд этилишича, энг кўп камайиш Шимолий Америкада – 7,4% кузатилган.
Европада – 3,2, Осиё ва Тинч океанида эса – 2,7% даражаси қайд этилган.
Шу билан бирга, Африка, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқдаги мулк, аксинча, Украинадаги уруш фонида, биринчи навбатда, нефть ва газ нархининг ошиши ҳисобига кўпайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь