Дунё АҚШнинг “Демократия саммити”га муҳтож эмас – Хитой
Олам
−
28 Март 2023
10592Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 29-30 март кунлари АҚШ, Замбия, Коста-Рика, Нидерландия ва Жанубий Корея мезбонлигида иккинчи “Демократия саммити” бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Саммитга таклиф қилинмаган Хитой эса замонавий дунё ихтилоф ва қарама-қаршиликларни келтириб чиқарадиган бундай саммитларга муҳтож эмаслигини айтди. Бу ҳақда бугун, 28 март куни бўлиб ўтган брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг маълум қилди.
“Бугун дунёга демократияни ҳимоя қилиш баҳонасида бошқа давлатларнинг ишларига аралашиш эмас, балки ҳақиқий демократияни амалда қўллаш, псевдодемократиядан воз кечиш ва халқаро муносабатларда демократияни тарғиб қилиш учун биргаликда ҳаракат қилиш керак”, деган Мао Нинг.
Унинг таъкидлашича, дунёга аслида қарама-қаршиликни келтириб чиқарадиган “Демократия саммити” эмас, балки халқаро ҳамжамият дуч келаётган муаммоларга дош бера оладиган ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик керак.
Маълумот учун, биринчи “Демократия саммити” 2021 йил декабрь ойида Америка Қўшма Штатлари томонидан видеоконференция орқали ўтказилган. АҚШ расмийлари 110 та давлат ва ҳудудни, хусусан, Тайванни ҳам саммитда иштирок этишга таклиф қилган. Бироқ Хитой, Россия, Миср, Туркия ва бошқа давлатлар иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленскийни ҳам иккинчи “Дипломатия саммитида” иштирок этиши кутилаётгани айтилганди.
LiveБарчаси