Дубайда паспорти олиб қўйилган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликларида қийин аҳволга тушиб қолган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаролар М.У. ва Д.К. бош консулликка қилган мурожаатларида БААга ёлғон ваъдаларга ишониб келиб қолганларини ва иш берувчи томонидан доимий равишда тазйиқ ўтказилаётганини билдирган. Жумладан, ўзини иш берувчи деб атаган шахс Ўзбекистон фуқароларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган ва турли баҳоналарни рўкач қилиб, қайтариб бермаган.

Ўзбекистон дипломатлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида М.У. ва Д.К.нинг паспортлари қайтариб олинган ҳамда мамлакатдаги ўзбекистонлик кўнгиллилар уларнинг ватанга қайтиши учун бепул авиачипта олиб берган. Фуқаролар “Uzbekistan Airways” компаниясининг Дубай–Тошкент ҳаво қатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда паспортини олдириб қўйиб, бир неча ой иш ҳақисиз меҳнат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилган эди. Иш берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйиб, бир неча ой давомида маошсиз ишлатган. Бу ҳам етмагандай ҳужжатларини қайтариб бермай, номаълум жойга қочиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Дубай БАА аспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг