ДТМ бу йил абитуриентлардан қанча пул йиғгани маълум бўлди
Жамият
−
31 октябр 2020 9086 1 дақиқа
Бу йил олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топшириш жараёнида иккинчи марта омадини синаётган абитуриентлардан 80 млрд сўмдан ортиқ маблағ йиғилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Жорий йилги тест синовлари учун абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.
Имтиҳонлар ўтказилган стадионларнинг фақат 2-3 таси билан шартнома тузиб, маблағ ўтказиб бердик. Қолган стадионлар ҳокимликлар томонидан тақдим этилган. Яъни уларга ДТМ маблағлари сарфланмаган”, деган Сардор Ражабов.
Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга оширишди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август