Достон Сатпаев Англиядаги илк шахсий совринини қўлга киритди
Спорт
−
12:42 541 1 дақиқа
Кеча, 2 сентябь куни Қозоғистон миллий терма жамоасининг 18 ёшли ҳужумчиси Достон Сатпаев “Бёрнли” сафидаги илк шахсий совринини қўлга киритди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Чемпионатнинг тўртинчи турида “Бёрнли” ўз майдонида “Мидлсбро” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, уч учрашувдан иборат мағлубиятли серияга чек қўйди.
Сатпаев “Бёрнли” сафида кетма-кет учинчи марта майдонга тушди. У 81-дақиқада захирага олинди. Учрашув давомида 18 ёшли ҳужумчи рақиб дарвозаси томон икки марта зарба йўллади ва узатмаларининг 94 фоизини аниқ амалга оширди.
Учрашув якунига кўра, расман Сатпаев ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унга махсус статуэтка топширилди, “Бёрнли” матбуот хизмати эса футболчига бағишланган алоҳида материал эълон қилди.
Маълумот учун, Достон Сатпаев жорий мавсум бошида Лондоннинг “Челси” жамоасига ўтганди. кейинчалик “аристократлар” футболчини “Бёрнли”га ижарага берди. Тўрт турдан сўнг “Бёрнли” Англия чемпионатининг иккинчи дивизионида 2 очко билан 23-ўринда бормоқда.
Live
Барчаси