Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

Жамият

image

Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали реализация қилиш тартиби белгиланди. Бу 27 январь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги”ги низом билан тасдиқланди.

Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади:

  • дорихона мудири;
  • фармацевт (провизор);
  • дорихона фармацевти ассистенти.

Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида берилади.

Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.

Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак. 

Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар беш йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.

Низомга кўра, даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Дорихона гиёҳвандлик воситалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг