Донор давлатлар Афғонистонга йирик миқдорда маблағ ажратишга келишди – БМТ
Олам
−
14 Сентябрь 2021
5475Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчилари мамлакат аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.
“Бу конференция Aфғонистон халқи билан бирдамлик нуқтаи назаридан ўзини тўлиқ оқлади”, деган халқаро ташкилот етакчиси.
Бош котибнинг сўзларига кўра, конференция ишида ўнлаб мамлакатлар ҳукуматлари билан бир қаторда нодавлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашган.
Гутерриш халқаро ҳамжамиятнинг Aфғонистон аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш механизмини фаоллаштириш ҳаракатларидан мамнунлигини билдирди.
LiveБарчаси