Дониёр Салиев Паралимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди
Спорт
−
02 Сентябрь
3545Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара енгил атлетика бўйича баҳсларида ўзбекистонлик Дониёр Салиев делегация ҳисобига яна битта медални қўшиб қўйди.
Енгил атлетика бўйича Т12 классидаги узунликка сакраш баҳсида Салиев 7,16 метр натижа қайд этишга эришди. Бу натижа билан параатлет кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон Паралимпиада делегацияси жамғарган медаллар сони 12 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўйинларнинг таэквондо тури бўйича яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи ва бир нафар енгил атлетикачи Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 3 та медални қўшиб қўйганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь