Кумуш Хўжаева Паралимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди

Спорт

image

Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Кумуш Хўжаева финал баҳсини ўтказиш учун татамига чиқди.

Финалда Хўжаева япониялик Хиросе Жункога қарши кураш олиб борди. Аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида кечган финал беллашувида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Кумуш Хўжаева мағлубиятга учради ва Паралимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 9 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронзага етди. Делегация жами 21 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринга тушди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паралимпиада ўйинларининг пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F37 классида диск улоқтириш дастурида ўзбекистонлик Толиббой Йўлдошев олтин медалга сазовор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция кумуш медаль Кумуш Хўжаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made