Толиббой Йўлдошев Паралимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
06 Сентябрь
6331Бугун, 6 сентябрь куни Париж шаҳрида давом этаётган Паралимпиада ўйинларининг пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F37 классида диск улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди.
Эътиборлиси, ушбу йўналишда иштирок этган Толиббой Йўлдошев 57.28 метр натижа қайд этган ҳолда делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
Ушбу дастурда қатнашган яна бир ўзбекистонлик Қудратуллахон Маъруфхўжаев эса 46.79 метр натижа билан 9-ўринни банд этди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон делегациясининг мусобақалардаги олтин медаллари сони 9 тага, умумий медаллари эса 20 тага етди.