Дониёр Ғаниев депутатликдан кетди
Жамият
−
06 Август
15929Дониёр Ғаниев янги ишга ўтиши муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Сайловчилар билдирган ишончни оқлаш, уларнинг дарду ташвишларини, муаммо ва хоҳишларини парламент минбарига олиб чиқиш, қабул қилинган қонунларнинг адолатли ва инсонпарвар бўлишига ҳисса қўшиш, мурожаат қилган фуқароларга ёрдам бера олиш имконияти мен учун депутатликнинг энг катта шарафи бўлди. Бундай имконият ва бахт менга насиб қилганидан ҳар доим фахрланаман.
Албатта, депутатлик фаолиятимга энг муносиб баҳони сайловчилар беради. Балки менга овоз берган сайловчиларнинг ишончини ҳар доим ҳам оқлай олмагандирман. Бироқ виждонимга қарши бормасликка, принципларимга содиқ қолишга қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Инсонлар оғирини енгил қилишга хизмат қилувчи ижобий нормаларни қўллаб-қувватлашдан, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқларига зид деб билган қонунларга эса қарши туришдан иккиланмадим”, деб ёзди Ғаниев.
Дониёр Ғаниев кейинги фаолиятини Вазирлар Маҳкамасида инвестиция йўналишида масъул ходим сифатида давом эттиради. Унинг айтишича, у депутатликдан аввал ҳам шу йўналишда ишлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15