Эски автомобилни расмийлаштириш учун йиғимлар бекор қилинади – Ғаниев
Жамият
−
26 Октябрь 2021
175112022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.
“Бундан бир неча ҳафта аввал, иккиламчи бозордан автомобиль харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳақида ёзгандим. Шунингдек, ушбу давлат божи ва йиғимлар ставкаларини 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда қайта кўриб чиқишни сўраб, Молия вазирлигига депутатлик сўрови юборгандим. Бугун ўша сўровимга Молия вазирлигидан жавоб олдим”, дейди депутат.
Вазирлик жавобида айтилишича, сўровда кўтарилган муаммоларни инобатга олганда ҳолда, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади.
Бундан ташқари, жавоб хатида Молия ва Адлия вазирликлари томонидан автомобиль олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгртириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.
“Кўриниб турибдики, қонунчиликка юқоридаги ўзгаришларни киритиш орқали 2022 йилдан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатларини кескин камайтириш ва фуқароларга енгиллик яратиш кўзда тутилмоқда.
Умид қиламизки, ундириладиган бож ва йиғимларни камайиши ўз навбатида фуқароларимизга ўзлари харид қилган автомобилларини мулк ҳуқуқи ва фуқаролик муносабатларида салбий оқибатлар келтириб чиқарувчи ишончномалар орқали эмас, балки нотариал олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштиришга имконият яратади. Бундан ташқари, автомобилларни расмийлаштиришдаги транзакционал харажатларни камайиши иккиламчи бозорларда автомобиллар олди-сотди кўламини ошишига ва “иккинчи қўл” автомобиллар нархини тушишига хизмат қилади”, дейди депутат Ғаниев.
Шу ўринда, удепутатлик сўровига бефарқ бўлмай, унда кўтарилган масалага эътибор қаратган Молия вазирлигига ҳамда фуқароларга қийинчилик яратаётган бюрократик тўсиқ ва харажатларни бекор қилиш ташаббусини доим қўллаб-қувватлайдиган Адлия вазирлигига миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь