Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг иккинчи учрашуви қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди

Олам 1934
image

Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. Икки давлат раҳбарининг иккинчи учрашуви Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида ўтиши белгиланган.

Ким Чен Ин ва Дональд Трампнинг иккинчи учрашувидан аввал КХДР ўз ривожланишининг “тарихий бурилиш нуқтасидан” ўтаётгани таъкидланяпти.

“Бизнинг мамлакат тарихий бурилиш нуқтасида. Боғичларни маҳкам боғлаб, олдимизга юқори мақсадларни қўйиб, тез югуриш вақти келди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва КХДР давлат раҳбарларининг биринчи тарихий учрашуви ўтган йилнинг 12 июнь куни Сингапурда бўлганди. Саммит якунида Дональд Трамп ва Ким Чен Ин қўшма ҳужжат имзолаган. Унга кўра, расмий Вашингтон хавфсизликни кафолатлаши эвазига КХДР тўла денуклеаризация ўтказиш мажбуриятини олганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×