Дон битими 120 кунга узайтирилди

Олам

image

Жорий йилнинг 19 ноябрида тугайдиган дон битими 120 кунга узайтирилмоқда. Бу ҳақда ТV-100 телеканали Истанбул мувофиқлаштириш марказидаги манбаларга таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия расмийлари бу маълумотни ҳали расман тасдиқлагани йўқ.

Шунингдек, манбалар келишувни узайтириш тўғрисидаги қарор Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитлари экспортига тааллуқли эмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

дон битими

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг