БМТ Бош котиби Путинга дон битими бўйича таклифлар ёзилган мактуб йўллади

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 24 апрель куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда суҳбатдошлар Украинадаги можаро, шунингдек, Афғонистон ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилган. БМТ раҳбари дон ташаббуси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш учун Истанбулда тузилган Қўшма мувофиқлаштирувчи марказ яқинда дуч келган тўсиқлардан хавотир билдирган.

Бош котиб Лавровга Россия Президенти Владимир Путин учун ёзилган мактубни топширган, унда БМТ раҳбари томонидан дон ташаббусини такомиллаштириш ва кенгайтиришга қаратилган, томонларнинг позициялари ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда таклиф қилинган кейинги ҳаракатлар баён этилган. 

Худди шундай хатлар шартномани имзолаган қолган икки давлатга ҳам йўлланган.

Шунингдек, Бош котиб Россия Федерацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасида Россия озиқ-овқат ва ўғитларини жаҳон бозорларида илгари суришда кўмаклашиш тўғрисидаги англашув меморандумини амалга ошириш бўйича Россия томонидан билдирилган хавотирларни ҳам эътиборга олган. У бу борада эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берган ва БМТнинг ҳал қилинмаган масалалар устида ишлашни давом эттириш мажбуриятини яна бир бор таъкидлаган.

Бундан ташқари, Гутерриш Лавровга БМТ Котибиятининг Россия расмийлари учун АҚШ визаси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ Лавров Гутерриш дон битими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made