“Дом”ларда индивидуал қарздорлик сабаб бутун бинода иссиқлик ўчириладими?
Жамият
−
06 Февраль 2025 4245 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларга Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда индивидуал қарздорлик сабаб бутун бинода иссиқлик ўчирилиши ҳақида хабарлар сиздирилди. Иссиқлик таъминоти оператори “Veolia Energy Tashkent” ушбу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, абонентларнинг индивидуал қарздорлиги бутун бино бўйлаб иссиқлик ўчирилишига сабаб бўла олмайди. Ҳозирда иссиқлик таъминотини барқарор ва узлуксиз етказиб бериш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, компания фуқароларни фақат расмий манбалар орқали тарқатилган ахборотларга ишонишга ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябрда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти нархлари 1 гигакалорияси учун 105 754 сўмдан 121 617 сўмгача (15 фоиз) оширилганди. Жорий йил февраль ойидан эса Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраевнинг маълум қилишича, 2025 йил иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2 маротаба оширилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь