Долларнинг расмий курси 9500 сўмдан ошди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 3 декабрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 9510,99 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 16 сўм 31 тийинга қимматлашди.
 
Евро курси эса 11 сўм 32 тийинга қимматлаб, 1 евро 10476,36 сўмни ташкил этди.
 
Россия рублининг қиймати 95 тийинга арзонлашиб, 147 сўм 36 тийин бўлди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк хорижий валюта

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг