Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
11 Ноябрь 2019 11470 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 12 ноябрдан амалда бўлувчи янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9490,77 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 23,50 сўмга қимматлашди.
1 евро курси эса 115,18 сўмга арзонлашиб, 10455,03 сўмни ташкил этди.
Рубль курсининг қиймати ҳам 0,31 сўмга арзонлашди, 1 рубль 148,82 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь