Доғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

World

image

Жорий йилнинг 9 май куни Доғистон Республикасининг Қизилюрт туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Доғистон бўйича ҳудудий бошқармаси хабар берди.

Қизилюрт тумани Кульзеб қишлоғи яқинида 26 ёшли ўзбекистонлик ВАЗ-217030 русумли автомобилни ҳайдаб кетаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва 25 ёшли москвалик бошқариб кетаётган Hyundai Creta билан тўқнашган.

Ҳар икки ҳайдовчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. Hyundai Creta автомобилида бўлган  Доғистонда яшовчи 27 ва 41 ёшли йўловчилар Қизилюрт туманидаги шифохонага ётқизилган.


Tags

Rate Count

67

Rating

3

Rate this article

Share with your friends