Доғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Олам
−
11 Май 2019 8708 1 дақиқа
Жорий йилнинг 9 май куни Доғистон Республикасининг Қизилюрт туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Доғистон бўйича ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Қизилюрт тумани Кульзеб қишлоғи яқинида 26 ёшли ўзбекистонлик ВАЗ-217030 русумли автомобилни ҳайдаб кетаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва 25 ёшли москвалик бошқариб кетаётган Hyundai Creta билан тўқнашган.
Ҳар икки ҳайдовчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. Hyundai Creta автомобилида бўлган Доғистонда яшовчи 27 ва 41 ёшли йўловчилар Қизилюрт туманидаги шифохонага ётқизилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь