Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди

Олам

image

Махачқалъа ва Дарбанддаги жангариларнинг ҳужумларидан сўнг Доғистонда 24, 25 ва 26 июнь кунлари мотам кунлари деб эълон қилинди. Бу ҳақда республика раҳбари Сергей Меликов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, мотам сабаб маҳаллий маданият муассасалари ҳамда телерадиокомпанияларнинг барча кўнгилочар тадбирлари ва эшиттиришлари бекор қилинган. Шунингдек, Сергей Меликов Доғистон ҳукуматига қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишни топширди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни кечқурун Доғистонда иккита теракт содир бўлганди. Жангарилар Махачқалъа ва Дарбанд шаҳарларига ҳужум қилган ва оқибатда 15 дан ортиқ полициячи, бир неча тинч аҳоли  ҳужум қурбонига айланди.

Миллий аксилтеррор қўмитага кўра, тунги соат иккига яқин қўмита беш нафар террорчи зарарсизлантирилганини маълум қилди: уч нафари Махачқалъада ва иккитаси Дарбандда. Ҳозирда йўқ қилинган жангариларнинг шерикларини қидириш давом этмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Доғистон мотам Махачқалъа Дарбанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made