Додон ва Санду Молдова Президентлиги учун курашадиган бўлди

Олам

image

Бугун, 2 ноябрь куни Молдовада Президент сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Республика Марказий сайлов комиссияси биринчи босқичнинг натижаларини эълон қилди. 

Сайлов бюллетенларининг 99,95 фоизи ҳисоблаб чиқилди. Сайлов участкалари ёпилгандан сўнг, округ сайлов кенгашлари 48 соат ичида Марказий сайлов комиссиясига овозларни ҳисоблаш протоколини тақдим этишлари керак бўлади. Шундан кейингина овоз беришнинг якуний натижалари эълон қилиниши мумкин.

Иккинчи босқичда Молдова Президентлиги учун икки номзод кураш олиб боради. Улар "Ҳаракат ва бирдамлик" мухолифат партиясининг етакчиси Майя Санду ва мустақил номзод, Молдованинг амалдаги Президенти Игорь Додон. Овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, Майя Санду 36,15 фоиз, Игорь Додон эса 32,62 фоиз овоз олди.

“Сайловлар эркин, жиддий қонунбузарликларсиз ўтказилди. Энди сайлов органларининг вазифаси – сайлов бюросидан тортиб, Марказий сайлов комиссиясигача – аниқланган қонунбузарликларни тизимлаштириш, уларни таҳлил қилиш ва келажакда уларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришдир”, деди Молдова Марказий сайлов комиссияси раиси Дорин Чимил.

Молдовадаги Президентлик сайловларида 1,2 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берди. Уларнинг 150 минг нафари чет элда овоз берган Молдова фуқаролари ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, сайловларнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Молдова Президентлик сайлови

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг