ДХХ раиси Азизов Покистонга борди

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Покистонга борди. Бу ҳақда “The News” хабар берди.

Кеча, 30 июль куни Абдусалом Азизов Покистоннинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Камар Жавад билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда ўзаро ва профессионал қизиқишга сабаб бўлаётган масалалар муҳокама қилинди. Икки мамлакат ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томон ҳарбий алоқаларни келажакда оптималлаштириш, хусусан, кадрлар тайёрлаш ва террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Покистон армиясига профессионаллик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов ДХХ

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг