ДХХ Чегара қўшинларига янги ваколат берилди
Жамият
−
17 Февраль 2022 20645 1 дақиқа
Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари кўриб чиқиши белгиланди:
• чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш (224-модда);
• Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш (224-1-модда 1-қисми).
Аввалроқ, Ўзбекистон чегараси режимини бузганларни мамлакатдан чиқариб юбориш тартибига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь