ДХХ 22 ёшли қизни Уммонга фоҳишалик учун олиб кетаётган шахсларни қўлга олди
3-саҳифа
−
04 Март 2021
33651Тошкентда икки фуқаро хоразмлик 22 ёшли қизни Уммон давлатига фоҳишалик учун олиб кетаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. Ж.Р. ва Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. Қ.Д. алдов йўли билан 1999 йил Хоразм вилоятида туғилган С.М.нинг ишончига кириб, уни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида “Тошкент-Шаржа”, “Шаржа-Маскат” йўналиши бўйича Уммон давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтларида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.
Терговолди суриштирув жараёнларида аниқланишича, Ж.Р. Уммон давлатидан С.М.га виза расмийлаштириб, авиачипта харид қилган.
Таъкидлаш лозимки, Ж.Р. муқаддам БАА ва Уммон Султонлигига қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборганликда айбланиб, Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан бир неча маротаба судланган.
Ҳозирда Ж.Р. ва Қ.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси