Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхши аёл дзюдочиси совринига даъвогарлик қилмоқда (видео)

Спорт

image

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) “Female Judoka of the Year” номинацияси бўйича номзодларни эълон қилди ва ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхши аёл дзюдочиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда IJF расмий сайти хабар берди.

Диёра Келдиёровадан ташқари Алисе Белланди (Италия), Криста Дегучи (Канада), Андрея Лески (Словения), Барбара Матич (Хорватия), Беатриз Соуза (Бразилия) ва Натсуми Цунода (Япония) каби дзюдочилар номзодлар қаторида қайд этилган.

Қайд этиш жоиз, Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж-2024 Олимпиада ўйинлари финалида косовалик Дистриа Красничини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлганди. 

Маълумот ўрнида, Диёра Келдиёрова жорий йил Ўзбекистон Олимпия тарихига кирди. Сабаби, шу вақтгача ҳеч қайси ўзбекистонлик дзюдочи 4 йилликнинг энг нуфузли турнирида олтин медални қўлга киритмаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Келдиёрова Ўзбекистонда йилнинг энг яхши аёл спортчиси, деб эътироф этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Диёра Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг