Диёра Келдиёрова “Катта Дубулға” турнирида ғолиб бўлди

Спорт

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирида ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди.

-52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозонди.

-48 кг вазнда Ҳалимажон Қурбонова бронза медали учун испаниялик Мирея Камосга қарши баҳс олиб бориб, зафар қучди.

Эркаклар ўртасида -60 кг вазнда иштирок этган Достон Рўзиев 3-ўрин учун кечган баҳсда грузиялик Тимур Нозадзени мағлубиятга учратди.

Мусобақада олтин медални қўлга киритган Келдиёрова Париж-2024 Олимпиадаси учун 1000 рейтинг очкоси, 3-ўринни қўлга киритган Достон Рўзиев ва Ҳалимажон Қурбонова 500 рейтинг очкосига эга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Диёра Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг