Диёра Келдиёрова “Катта дубулға” мусобақасида чемпион бўлди
Спорт
−
04 Ноябрь 2022
6318Бугун, 4 ноябрь куни Озарбайжонда дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа старт олди. Биринчи кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.
Сўнгги мусобақаларда ажойиб кураши билан ўз вазнида жаҳон элитаси қаторига кириб бораётган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурен устидан ишончли ғалабага эришди. Ушбу муваффақият Келдиёрова учун Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 500 рейтинг очкосини тақдим қилади.
Шунингдек, Сита Қадамбоева (-52 кг) бронза медали учун баҳсда польшалик Александра Калета устидан ғалаба қозонди. Бу Қадамбоева учун фаолиятида “Катта дубулға” турнирларидаги илк медаль бўлди.
Афсуски, Камрон Нуриллаев (-60 кг) учунчи ўрин учун баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақани кучли бешликда якунлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь