Диёр Имомхўжаев сифатли ўйин учун сифатли майдон кераклигига ишора қилди
Спорт
−
16 Март 2023
4647Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев мамлакатдаги футбол майдонлари ҳақида фикр билдирди.
“Футболчилар сифатли ўйин кўрсатиши учун сифатли газон ва яхши атмосфера керак эканлигини U-20 Осиё кубоги доирасида “Бунёдкор” ва “Истиқлол” стадионлари кўрсатиб берди. “Бунёдкор” газони аввалдан шундай бўлганида, балки терма жамоаларимиз Тошкентда камроқ очко йўқотган бўларди”, дейди Имомхўжаев.
ПФЛ раҳбари келгусида Суперлига ва Про лига жамоаларининг асосий ҳамда машғулот майдонлари бўйича талаблар кучайишини ҳам қўшимча қилди.
“Биз 2024 йилдан бошлаб Суперлига ва Про лига стадионлари майсасини биринчи босқичда тартибга келтириб улгурамиз. Ва жорий йил иккинчи ярмидан бошлаб машғулот майдонлари бўйича талабни кучайтирамиз. Футболчи ҳафтада бир стадионда футбол учрашуви ўтказади ва қолган ҳар куни машғулот майдонида шуғулланади. Бизда потенциал ва иқтидорлар етарлича. Шунчаки моддий-техник базалар масаласида олдинга янада тезроқ юришимиз керак”, деб таъкидлади ЎзПФЛ бош директори.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь