Роналду Ўзбекистонга келиши мумкин
Спорт
−
05 Июль 2023
31311Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) саватлари эълон қилинди. Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 1-саватдан, Қаршининг “Насаф” жамоаси 2-саватдан жой олди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) бош директори Диёр Имомхўжаев ўз Telegram саҳифасида Саудиянинг қайси клублари Ўзбекистон жамоалари билан тўқнаш келиши мумкинлигини маълум қилди.
“Пахтакор” 1-саватчада. Шундан келиб чиқилса, Бензема ёки Канте Тошкентга келмаслиги аниқ. Бироқ уларнинг жамоаси “Ал-Иттиҳод” “Насаф” билан рақиб бўлиши мумкин. “Насаф”га “Ал-Ҳилол” ҳам рақиб бўла олади. Риёдликлар сафида Рубин Невеш, Калиду Кулибали кабилар тўп суради. Шундан келиб чиқилса, Қаршига катта эҳтимол билан бирор юлдуз келиши мумкин”, дейди Имомхўжаев.
Шунингдек, ЎзПФЛ бош директори Криштиану Роналдунинг Ўзбекистонга келиш эҳтимолини баҳолади.
“Роналду тўп сураётган “Ал-Наср” саралашдан чиқиб келса, “Пахтакор” ёки “Насаф”га рақиб бўлиши мумкин. Аммо Роналду аниқки, Наманганга бормайди. “Навбаҳор” саралашдан ўтиб олса, худди Қаршига келиши мумкин бўлган футболчиларни Наманганда кўришимиз мумкин бўлади”, дея қўшимча қилди Имомхўжаев.
Маълумот учун, ОЧЛ саралаш ўйинлари 8-22 август кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа эса 18 сентябрь куни старт олади.
LiveБарчаси