Дипломи махсус синовларсиз тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Жамият 13923
image

Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.

Таълим инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан Халқаро тан олинган Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities ташкилотлари томонидан эълон қилинган олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларининг 2021 йил учун рўйхати тасдиқланди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 620-сон қарорига мувофиқ, ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

ОТМлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 819
Рейтинг: 3
Теглар
t
×