Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
31 Июль
7703Матлуба Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 30 июль куни Дин ишлари бўйича қўмитада Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида тадбир ўтказилиб, унда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилган. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Дилбар Ғуломовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги ҳамда Матлуба Қаҳҳоровани Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги Президент қарори ўқиб эшиттирилган.
Маълумот учун, Дилбар Ғуломова 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмитада янги очилган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишига раҳбар этиб тайинланиб, қўмита раиси ўринбосари лавозимида иш бошлаганди. У эндиликда қайси лавозимга тайинлангани ҳозирча номаълум.
LiveБарчаси