Диққат! “Ўзбекистон почтаси” фирибгарлардан огоҳлантирди
Жамият
−
16 Август 2019
5577“Ўзбекистон почтаси” АЖ фуқароларни фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Ташкилот номидан эълон қилинган ёлғон акцияларга ишонмаслик бўйича фуқароларни огоҳлантирди.
“Сизга маълум қиламизки, айни пайтда, баъзи ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида Samsung Galaxy S10 мобил телефонини ютиб олиш имконияти мавжудлиги борасида амалга оширилаётган акция ҳақида спам-хабар тарқатилмоқда. Совринни олиш учун фирибгарлар 18 000 сўм миқдоридаги етказиб бериш тўловини сўрамоқда.
Эътиборингиз учун, “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳеч қандай промоакцияларни ўтказмаяпти ва тарқатилган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ!
Ушбу фирибгарликдан эҳтиёт бўлишингизни, ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни, шу жумладан, пластик картангиз маълумотларини ҳеч кимга бермасликни, шунингдек, карталарга, Интернет-ҳамёнларга ёки бошқа йўл билан олдиндан тўловни ўтказмасликни сўраймиз!”, дейилади “Ўзбекистон почтаси” хабарида.
LiveБарчаси