Диққат! Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун эшикларни каттароқ очмоқчи

Олам

image

Россия Федерацияси ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини меҳнат бозорига жалб қилувчи пилот лойиҳани сезиларли даражада ўзгартирувчи қарорни эълон қилди. Бу ҳақда “Коммерсанть” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бу қисман сафарбарлик туфайли кучайган ишчилар етишмаслиги билан боғлиқ. Россия Бош вазири Михаил Мишустин ҳукуматнинг 2022 йил 10 ноябрдаги 2035-сонли қарорини имзолаган. Бу 2021 йил охирида бошланган Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини мақсадли жалб этиш бўйича пилот лойиҳа параметрларини сезиларли даражада ўзгартиради 

Таъкидланишича, ўзбекистонликлар Россиянинг саноат корхоналарида ишлаши мумкин. Шу пайтгача Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари сони қурилиш ва агросаноат мажмуасида 11 минг кишидан ошмаслиги керак эди. Эндликда, меҳнат муҳожирларининг сонига нисбатан чекловлар олиб ташланади.

Шунингдек, COVID'га тест топшириш ва эмланиш борасидаги мажбурий талаблар ҳам бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Владимир Путин қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганидан кейин минглаб россияликлар ватанидан чиқиб кетгани айтилади. Жумладан, Қозоғистонга ҳам ўн минглаб руслар қочиб ўтган. Кўплаб экспертларнинг фикрига кўра, Россияни биринчи навбатда зиёли инсонлар тарк этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

988

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг