Диққат! Пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидириляпти
Жамият
−
02 Июль 2019
4290Қорақлпоғистонда бир кишини автомобилда уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 05:25 ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани “Ақманғит” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Ақманғит-Кегейли” йўлида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Нукус тумани “Кўк-тау” МФЙда яшаган 35 ёшли Жиенбай Бекмуратовни уриб юборган. Сўнг, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Натижада пиёда Жиенбай Бекмуратов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу ҳодисага гувоҳ бўлган бўлсангиз ёки ушбу ҳодисага алоқадор, шунингдек мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс ва унинг автомашинаси ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар органларининг ҳудудидий бўлинмаларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси