Диққат! Хориждан ўқишини кўчираётганлар учун муҳим хабар

Жамият 6855
image
image

Аввалроқ, хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синов (онлайн тест) жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳозирги пандемия шароитида, карантин чекловлари сабабли белгиланган муддатларда махсус (онлайн тест) синовларда иштирок этиш учун хориждан етиб кела олмаслиги тўғрисида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилишни бошлади.

Вазирлик шуларни инобатга олиб, Ўзбекистонга етиб келолмагани сабабли махсус синовда қатнаша олмаганлар учун алоҳида кунда онлайн тест ўтказилишини маълум қилди.

“Белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган, аммо аммо хорижий давлатлардан етиб кела олмаганлиги сабабли жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказиладиган махсус (онлайн тест) синовларда иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида махсус (онлайн тест) синовлари ўтказилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўқишини кўчираётган шахсларни талабаликка қабул қилиш учун истисно тариқасида янги тартиб ўрнатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 228
Рейтинг: 3
Теглар
t
×