Диққат! ФВВ тоғга чиқишни режа қилган фуқароларни огоҳлантирди
Жамият
−
15 Январь 2022
4482Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дам олиш кунлари тоғли районларга боришни режалаштирган фуқароларни огоҳлантирди.
Вазирлик маълумотига кўра, Тошкент вилоятидаги “Чимён” тоғли зонасида 15январь соат 8:00 дан 16 январь соат 8:00 гачач қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
“Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун, 15 январь кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Республика ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.
Пойтахтда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь