Диққат, абитуриентлар! 5 та ОТМга 24 соат давомида ҳужжат топшириши мумкин бўлди

Жамият

image

Абитуриентларга Давлат хизматлари марказлари орқали олий таълим муассасаларида 24 соат давомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

"Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул коммисияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Эндиликда, юқорида айтиб ўтилган ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз! Вақтни бесамар сарфламанг!

Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун қабул вақтида қуйидаги 5 та ОТМда ДХМ орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

1. Тошкент давлат юридик университети;

2. Қорақалпоқ давлат университети;

3. Гулистон давлат университети;

4. Фарғона давлат университети;

5. Самарқанд давлат университети.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ қабул абитуриент ДХМ

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг