Дибала Роналдунинг рекордини янгилади

Спорт 7417
image

Аргентина терма жамоаси ва  “Рома” клуби футболчиси Пауло Дибала Рим клубига ўтганининг биринчи кунидаёқ ўз номи ёзилган футболкаларнинг сотилиши бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Италияда футболкалар савдоси бўйича, сўнгги рекордчи португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду бўлган. У ҳам “Ювентус”га келган куни рекорд миқдорда футболка сотилишига сабабчи бўлган.

Қайд этилишича, Роналдунинг “Юве”га ўтган биринчи кунида 500 000 дона футболка сотилган. “Рома” мухлислари эса Дибала трансферининг биринчи кунидаёқ ҳужумчининг исми туширилган 530 000 та футболка харид қилган. 

Маълумот учун, Пауло Дибала Рим клубига эркин агент сифатида қўшилди. У “бўрилар” билан уч йиллик битим тузган. Аргентиналик футболчи “Ювентус” даги фаолияти давомида 293 та ўйинда майдонга тушиб, 115 та гол урган ва 48 та голли узатма амалга оширган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 391
Рейтинг: 3
t
×