“Ди-си” Жон Жонснинг UFC’даги келажагини башорат қилди

Спорт

image

Икки вазнда UFC собиқ чемпиони Даниел Кормьенинг фикрича, Жон Жонс супер оғир вазн тоифасида лига чемпиони бўла олмайди.

“Мен Жон Жонснинг оғир вазнда жанг қилишига ишонаман ва у камар учун курашади. Лекин “суяк” Сириль Ган ёки Франсис Нганнуга ютқазади. Менимча, вақт ўтиши, вазндаги фарқ ва бу йигитларнинг ўзлари ким эканликлари, муаммо шу. Жонснинг аҳволи ёмонлашгани йўқ, шунчаки бу йигитлар оғир вазн тоифасидагилардир”, дейди Кормье.

Эслатиб ўтамиз, Жонс ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камаридан воз кечиб, супер оғир тоифага ўтишини эълон қилган. Бироқ шундан бери у бирорта ҳам жанг ўтказмади. Жонснинг узилиш вақти деярли икки йилдан бери давом этмоқда. 

Ўшанда мерикалик жангчи UFC чемпиони, камерунлик Франсис Нганну билан жанг ўтказиши тахмин қилинганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Жон Жонс Нганну Ган Кормье

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг