Ди Каприо ва Безос Байденга очиқ хат йўлламоқчи
Олам
−
25 Январь 2021
7208Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо ва Amazon асосчиси Жефф Безос АҚШ Президенти Жо Байденга мурожаат йўлламоқчи. Очиқ хат муаллифлари Байденни иқлим ўзгариши муаммосига жавоб беришга чақирган.
Мурожаатни яна 150 нафар фаол, жумладан, актёр ва ишбилармонлар қўллаб-қувватлаган.
Мактубга актрисалар Натали Портман, Зоуи Дешанель, Европа парламентининг атроф-муҳит, соғлиқ ва озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси раиси Паскаль Канфин ва бошқалар имзо чеккан.
Мактуб муаллифлари Байден тарихга "иқлим Президенти" сифатида кириши мумкинлигига ишонч билдирган ва уни бу йўналишда қатъий чоралар кўришга чақирган.
Фаоллар Байденнинг иш бошлаган биринчи кунида имзолаган фармонини қўллаб-қувватлаган. Байден имзолаган ҳужжатнинг мазмуни шундан иборатки, у АҚШни Парижнинг иқлим тўғрисидаги битимига қайтаради.
Мурожаат муаллифлари эса бу етарли эмас, деб ҳисобламоқда ва бу борада Байдендан қатъий чоралар талаб қилмоқда.