Депутатлар Ғаниев номзодини Бош вазир ўринбосарлигига маъқуллади

Жамият

image

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Шуҳрат Ғаниев номзоди маъқулланди.

Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ғаниев 2012 йилдан бугунгача Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритди. Бугун, 25 сентябрь куни унинг ўрнинини 2015 йилдан Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Хайрулла Бозоров эгаллади

Шуҳрат Ғаниев 1968 йилнинг 11 сентябрь куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Партиявийлиги йўқ. Маълумоти – олий. 

1992 йилда  Тошкент давлат аграр университети, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
 
Иш фаолиятини 1989 йилда Фарғона вилояти матлубот бирлашмаси Марғилон базаси этакчи мутахассиси лавозимида бошлаган. 

1996-2000 йилларда – Марғилон туманлараро “Агрокимётаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, бошқаруви раиси;

2000-2001 йилларда – Фарғона вилояти “Агрокимётаъминот” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;

2001-2002 йилларда – Фарғона вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;

2002-2004 йилларда – “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;

2004-2007 йилларда – “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;

2007-2008 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда  истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири;

2008-2011 йилларда – Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

2011-2012 йилларда – Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган. 

Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ғаниев афғон уруши иштирокчиси саналади. 2019 йилда Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Афғонистон уруши фахрийси сифатида Шуҳрат Ғаниев қимматбаҳо тошли орден билан тақдирланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Ғаниев

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг