Депорт: Умрага борган 14 ўзбекистонлик Жиддадан Тошкентга қайтариб юборилди

Жамият

image

Маълумки, Ўзбекистонда Умра зиёратига юборувчи турфирмалар фаолияти йўлга қўйилган. Бироқ, улар орасида муқаддас зиёрат ортидан мўмай даромад топиш мақсадида одамларни алдаётганлар ҳам учраб турибди. Масалан, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига борган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси қалбаки бўлиб чиқди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу турфирма 14 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларга қалбаки визаларни расмийлаштирган ва Саудия Арабистонига юборган. Саудия Арабистони чегара хизматининг маълум қилишича, уларнинг визаси бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация қилинган. 

Жидда шаҳридаги Бош консулхона ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АКнинг Саудиядаги вакиллари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан барча зарурий ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, 27 ноябрь куни “Жидда-Тошкент” авиақатнови билан юқоридаги 14 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Умра зиёрати

Баҳолаганлар

1254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made